10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

ФАО Ўзбекистон қишлоқ аёллари учун иқтисодий мустақиллик сари янги йўл очмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан “Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаол иштироки ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманидаги қишлоқ аёлларига сутни қайта ишлаш ускуналари (электр сепараторлар) топширилди. Бу қишлоқ аёлларининг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ўзига ишончи учун янги имкониятлар эшигини очади.

Ушбу ташаббус ФАО томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ташкил этилган қишлоқ аёлларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарларнинг мантиқий давомидир. Ўтказилган амалий семинарларда иштирокчилар уй шароитида сутни қайта ишлаб, йогурт, кефир, творог, майизли творог, бринза каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўргандилар. Семинар  натижасида олинган билимларни иштирокчилар амалда қўллаш имкониятига эга бўлишди. Тақдим этилган ускуна ушбу аёлларга ўз оилалари учун барқарор даромад манбаларини яратишга ёрдам беради.

“Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаол иштироки ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш” лойиҳаси ФАО-Туркия ҳамкорлик дастури (ФТҲД) доирасида амалга оширилиб, у Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларига ўз иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун зарур билим ва ресурслар билан таъминлашга қаратилган.

“Қишлоқ хўжалигида аёллар ҳал қилувчи роль ўйнайдилар, аммо гендер тафовути уларнинг имкониятларини чеклаб, барча соҳаларда ривожланишини секинлаштирмоқда”, – дейди ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси катта маслаҳатчиси, лойиҳа раҳбари Доно Абдураззоқова. – “ФАО фақат ўқитмайди — биз аёлларга ўз ҳаёти ва бизнесини ривожлантириш учун воситалар берамиз. Семинаримиз орқали иштирокчилар  илғор билим ва кўникмаларни ўзлаштиш билан бирга, сутни қайта ишлаш учун зарур бўлган техникаларга ҳам эга бўлдилар. Бу шунчаки қўллаб-қувватлаш эмас — балки уларнинг агробизнесдаги ролини мустаҳкамлаш ва гендер тенглигини рағбатлантириш, қишлоқларининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшадиган ҳақиқий ўзгаришлар учун пойдевордир”.

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш қишлоқ жойларда нафақат бандликни таминлайди, балки муҳим даромад манбаи сифатида оилаларнинг турмуш даражасини яхшилайди. ФАО томонидан кўрсатилаётган ёрдам қишлоқ аёлларига янги технологияларни жорий қилиш имкониятини яратиб, уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилашга ва маҳаллий ҳамжамиятларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ушбу лойиҳа ФАОнинг Марказий Осиёда гендер тенглигини ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисмидир. ФАО келгусида ҳам қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради ва уларнинг иқтисодий фаоллиги ва, ўз навбатида, моддий фаровонлигини оширишга ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×