7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

«Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 2024 йилда олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ахборот берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган. Шундан 88 минг нафари (ёки 41 фоизи) шартнома асосида корхона ва ташкилотларга қабул қилинган.

«126 минги (ёки 59 фоизи) ҳали иш тополгани йўқ. Ишсиз битирувчиларни тамомлаган соҳа йўналишлари бўйича бўш иш ўринларига мос келиши имкониятини солиштириб чиқдик, таҳлил қилдик. 95 минг нафар битирувчини 102 минг бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш имконияти борлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ҳар бир битирувчини туман, шаҳар кесимида ўзи турадиган жойига қараб (агар пойтахтда иш излаётган бўлса, пойтахтда) август-сентябрь ойларида ишга жойлаштириш устида иш олиб бормоқдамиз», — деди у.

Беҳзод Мусаевнинг айтишича, ҳозирда мамлакатда 358 мингта бўш иш ўринлари рўйхатга олинган бўлиб, улардан 112 мингтаси олий маълумотга эга бўлишни талаб қилади.

Бўш иш ўринларининг умумий сонидан 81 мингтаси давлат органларида, 277 мингтаси эса хусусий секторда. Энг кўп ўринлар қуйидаги соҳаларда кузатилади:

  • хизмат кўрсатиш — 96 минг;
  • таълим — 56 минг;
  • саноат ва ишлаб чиқариш — 57 минг;
  • қишлоқ хўжалиги — 48 минг;
  • қурилиш — 32 минг;
  • соғлиқни сақлаш — 26 минг;
  • молия ва суғурта — 5 минг;
  • алоқа ва ахборот технологиялари — 7 минг;
  • маданият — 4 минг.

Шунингдек, йилнинг иккинчи ярмида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Улар ўз ичига қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, хизмат кўрсатиш каби соҳаларни қамраб олади.

2023 йилнинг февраль ойида собиқ олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ишга жойлашмаган битирувчилари кўп бўлган нодавлат олий ўқув юртлари сифатсиз таълим берувчи муассаса сифатида тан олиниши ва уларнинг фаолияти тугатилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Унинг мазкур баёноти тармоқларда танқидларга сабаб бўлди, вазирлик эса бунга жавоб қайтарди.

Йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган бўлса, бу йил яна 2,4 млн киши меҳнат бозорига киради. 2024 йилда 5 млн аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×