Сурхондарёда Lacetti автомашинасини поезд уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб юбориши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 6 август куни соат 12:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб «Қумқўрғон-Элбаён» темир йўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шу вақтда ҳаракатланиб келаётган «Сариоиё-Термиз» йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида контрабанда учун қазилган туннель аниқланди

Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Қирғизистон–Ўзбекистон чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб ўтиш учун мўлжалланган бўлиши...

Больше похожих статей