Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи эълон қилинди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туризмни ривожлантириш ва савдони осонлаштириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Урганч халқаро аэропорти маҳаллий аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун муҳим ҳаво алоқасини таъминлайди. Аэропорт ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий Хива шаҳрига яқин жойлашгани сабабли туризмни ривожлантириш учун ҳам муҳим нуқта ҳисобланади.
Бугунги кунда Урганч аэропортига 8 та авиакомпания мунтазам рейсларни, 40 га яқин авиакомпания чартер рейсларни амалга оширмоқда. 2023 йилда аэропорт 590 минг йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2024 йилда йўловчи ташиш ҳажми 17 фоизга ошиши кутилмоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, ДХШ даврида йўловчилар ташиш ҳажми йилига ўртача 7,5 фоизга ўсади.
Лойиҳа «Қуриш, фойдаланиш, топшириш» (Build-Operate-Transfer — BOT) модели бўйича амалга оширилиши режалаштирилган. Бундай лойиҳаларни амалга оширишда тажрибага эга бўлган манфаатдор компаниялар иштирок этишга таклиф этилади.
Лойиҳа қуйидаги модернизация ишларини ўз ичига олади:
- 3500 м узунликдаги янги учиш-қўниш йўлагини қуриш;
- асосий бурилиш йўлагини қуриш;
- 2 босқичли бурилиш йўлакларини қуриш;
- 2 та туташувчи бурилиш йўлакларини қуриш;
- мавжуд апронни реконструкция қилиш;
- янги маъмурий терминал қуриш;
- янги юк терминалини қуриш;
- махсус жиҳозлар биносини қуриш;
- янги умумий овқатланиш мажмуасини қуриш;
- майдони 39 минг м² бўлган халқаро рейслар учун соатига 1000 йўловчига (ҳам жўнаш, ҳам қўниш) ва ички рейслар учун соатига 300 йўловчига (ҳам жўнаш, ҳам келиш) хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги йўловчи терминалини қуриш.