Франция авиакомпанияси Навоийга парвозларни амалга оширишни бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси 5 август куни Чженчжоу—Навоий—Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнган. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.

Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига беш марта Airbus А350 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

CMA CGM Air Cargo штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик француз юк авиакомпанияси, 2021 йилда CMA CGM транспорт гуруҳининг авиация шўбаси сифатида яратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей