15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ОТБ Ўзбекистоннинг энергетика сектори ва молия бозорларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни маъқуллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

МАНИЛА, ФИЛИППИН (2024-йил 31-июл) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган иккита қарзни маъқуллади.

«Хусусий секторнинг фаол иштироки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва трансформацияси учун жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.   «Ушбу дастурлар қўллаб-қувватлайдиган ислоҳотлар тартибга солувчи органлар ва компаниялар учун барқарор ички молиявий бозорларни яратиш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилган ҳолда энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш орқали ривожланишни рағбатлантиришда ўз ролини ўйнаши учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.»  

«Энергетика секторини ислоҳ қилиш дастури»нинг 2-кичик дастури учун ажратиладиган 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги карз хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни ошириш мақсадида энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.

Дастур углерод чиқиндиларини камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.   Ушбу ислоҳотлар сирасига электр энергияси бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси, рақобатни ривожлантириш ва шаффофликни таъминлаш учун мустақил энергетика регуляторини яратиш, марказий харид ва чакана савдо функцияларини ажратиш ва янги ташкил этилган мустақил ташкилотларга ўтказиш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни ошириш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва мамлакатнинг электр узатиш ва тарқатиш тармоғини модернизация қилиш бўйича энергетика сектори бош режаси киради. 

«Молия бозорларини ривожлантириш дастури»нинг 2-кичик дастури учун ажратиладиган 100 миллион АҚШ долларли миқдоридаги қарз молиявий операциялар ва хизматларни оптималлаштириш учун бозор шароитларини яхшилашга, шунингдек, Ўзбекистоннинг капитал ва пул бозорлари ўсиши учун талаб ва таклифни тартибга солишга қаратилган регулятор ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.   

Ушбу кичик дастур доирасида қўллаб-қувватланадиган асосий ташаббуслар сирасига капитал бозорини тартибга солиш бўйича барча ваколатларни ихтисослаштирилган тартибга солувчи органга бериш, капитал бозори билан боғлиқ барча меъёрий ҳужжатларни бирлаштирувчи таклиф этилаётган қонун, шаффофликни таъминлаш ва ўрганиш имконини бериш учун Интернетда комплекс бозор маълумотларини нашр этиш ва яшил ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун облигацияларни чиқаришни ва капитал бозорига киришни осонлаштириш учун финтех учун «тартибга солиш қумдони» режимини қўллаб-қувватловчи давлат қарзи тўғрисидаги қонун.   

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган ва ўшандан бери банк мамлакатга 12.5 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган. 

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.  ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×