11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

«Сув кодекси» қабул қилиниши мумкин. Дастлабки тафсилотлар маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палатанинг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сув ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона ҳуқуқий ҳужжат яратиш мақсадида ишлаб чиқилган «Сув кодекси» лойиҳасида бир қатор муҳим нормалар ўз аксини топади. Шу сабабли ҳам бир қатор масалалар бугунги мажлисда муҳокама марказида бўлди.

Жумладан, сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, вазифа ва функцияларига аниқлик киритиляпти. Бундан ташқари, сувни етказиб бериш хизмати учун тўловлар сув етказиб бериш харажатларини қоплаши ҳамда сув етказиб берувчининг рентабеллигини таъминлаши зарурлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш шартлари белгилаб берилиб, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартлари соддалаштирилиши, сув фонди ерлари, шу жумладан табиий сув манбалари ҳудудлари (дарёлар, сойлар, жилғалар, кўллар, ботқоқликлар ва булоқлар) Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий тизим ташкилотларининг балансига ўтказилиши ҳам ушбу қонун лойиҳаси билан тасдиқланиши мумкин.

Мажлисда сувга доир муносабатларда халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳам назарда тутилмоқда. «Сув кодекси» лойиҳасида ҳаволаки нормалар чиқариб ташланиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар киритилади. Шу тариқа, «Сув кодекси»нинг қабул қилиниши билан Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари ва улар билан тасдиқланган низом ва тартиблар бекор қилинади.

«Кодекс сувдан оқилона фойдаланиш, самарали бошқариш ва муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга, сув етказиб берувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулияти оширишга, сувдан фойдаланишда рухсатнома олиш тартиби соддалаштирилишига хизмат қилади», дейилади хабарда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Аввалроқ, Парламент сайловларининг санаси аниқ бўлганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×