11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Мурожаатдан даромадга 5 қадам

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан яна бири – аҳоли даромадларини ошириш учун шарт-шароит яратиш ва ёрдам беришдан иборат. Президент Халқ қабулхоналарига жорий йил ярмида энг кўп келиб тушган мурожаатлар айнан ижтимоий таъминот масаласида экани ҳам буни далиллайди. Мазкур ариза-шикоятлар таҳлил қилинганда, моддий ёрдам сўровларининг асл сабаби оилавий даромад пастлиги билан боғлиқлиги ойдинлашди.

Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Президент Халқ қабулхонаси жорий йилда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича “Мурожаатдан даромадга” лойиҳасини амалга оширишга киришди.

Бу лойиҳа беш босқични ўз ичига олади.

Биринчи қадам – мурожаатни қабул қилиш бўлиб, бунда асосан моддий ёрдам масаласида кўп арз қилган фуқаролар уйига борилиб, оилавий аҳволи, чиндан муҳтож ё муҳтожмаслиги, бу аризаларга қандай омиллар сабаб бўлаётгани “маҳалла еттилиги”, ҳокимлик, секторлар вакиллари билан ҳамкорликда ҳар томонлама чуқур ўрганилди.

Иккинчи қадам – фуқаронинг касб-ҳунарга лаёқати, оилавий шароити, томорқадан фойдаланиш маданияти, мавжуд имкониятларини ўрганиш учун мурожаатчилар билан индивидуал суҳбатлашилди, қайси йўналишда ишни эплаб кетиши, даромад топа олиши бўйича бир тўхтамга келинди.

Учинчи қадам – даромад топишга тайёрлаш бўлиб, бу жараёнда чеварлик ёки пишириқ пиширишга қизиқадиган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, сўнг уларга тикув машинаси ё пишириқ печлари олиб беришга қарор қилинди. Худди шундай уйида чорваси бор аёлларга сутни қайта ишловчи сепаратор, томорқаларда хизмат кўрсатишни танлаган йигитларга мотокультиватор, ер майдони бор-у, бироқ оқар сув муаммосига учраётган оилаларга суғориш насоси ажратилди.

Тўртинчи қадам – ишсиз инсонларни лидер тадбиркорларга бириктириш бўлиб, бунда ҳунари ва иш анжоми бор фуқароларни шу соҳада кучли малака ва катта тажрибага, ўз бозорига эга тадбиркорларга боғлаш бўйича иш олиб борилди. Бу эса улар билан кооперация ташкил қилиш имконини берди.

Бешинчи қадам – мурожаатчиларни даромадга олиб чиқиш бўлиб, Халқ қабулхонаси, секторлар ва “маҳалла еттилиги” кооперация фаолиятини ва мурожаатчининг барқарор даромад топишини доимий мониторинг қилиб боради.

Албатта, бунинг учун мурожаатчилардан кучли сабр, чидам, метин ирода, бетиним меҳнат талаб этилади. Муҳими, уларнинг даромадли бўлиши учун барча шароит ва имконият яратилиб, маҳалла вакиллари доимий кўмакчи бўлмоқда.

Айни шу мақсадда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах, Фарғона, Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги 400 дан зиёд маҳаллада мазкур лойиҳани амалга оширди. Унга кўра Бахмал, Арнасой, Мирзачўл, Тошлоқ, Қувасой, Фарғона, Шовот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Янгибозор, Шофиркон, Хўжайли, Бўзатов, Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шўрчи  туманлари, Нукус, Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳарларидаги 1 минг 788 нафар мурожаатчига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шулардан 1 минг 400 нафардан зиёд ишсиз мурожаатчиларга, асосан оғир шароитдаги хотин-қизларга ўн турга яқин иш анжомлари олиб берилиб, ўз ҳудудидаги лидер тадбиркорларга бириктирилди. Мисол учун, Шовотнинг Шовот маҳалласида ҳунарманд Садоқат Матпанаева 10 турдаги қуроқлар тайёрлаб, Қозоғистонга экспорт қиляпти. Буюртмалари кундан кун ошаётган Садоқат ҳам мазкур лойиҳа доирасида яна 6 нафар қуроқчини ишга қабул қилди. Худди шундай камида беш йиллик тажрибага эга бахмаллик Марҳабо Назарова ва Меҳринисо Раҳмонова каби ёш тадбиркорлар ҳам 3-4 нафардан янги чеварларни ёнига олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Уларнинг айтишича, ишлаган чевар Бахмалнинг шу чекка қишлоғида туриб ҳам ойига 3-4 миллион сўм бемалол даромад қила олади. Шофирконнинг “Қалмақон” маҳалласида яшовчи Моҳира Икромова ўз уйида гўштни қайта ишлаб, ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, Денов маҳалласида яшовчи Нодира Каримова эса сепараторда сутдан қаймоқ, сариёғ олиб, бозорга чиқаришни йўлга қўйди.

Фақат ва фақат халқ билан мулоқот қилиш билан ҳар бир инсон, ҳар бир оила барча даврда истайдиган, интиладиган ижтимоий адолатга эришиш мумкин. Зотан, буюк маърифатпарвар жадид бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, “Ҳар бир миллатнинг тараққий ва таолийси, давлат ва ҳукуматларнинг узун яшамоғи адолатга боғлиқдур”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×