Рақобат қўмитаси Республика Маънавият марказига қарши иш қўзғатди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Республика Маънавият марказига қарши иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган “qadriyatim.uz” ва “tanlov.manaviyat.uz” сайтлари ҳамда мобил иловаларини, шунингдек, марказ веб-порталини яратиш бўйича тендер савдоларини ўрганиб чиққан.

Натижада бошланғич нархи 1,4 миллиард сўмлик тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар) талабларига риоя қилинмагани аломатлари борлиги аниқланган.

Келтирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилган бўлиб, у белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

«Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади», дейилади қўмита хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик...

Больше похожих статей