- Advertisement -
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллель бугун, 18 июль куни у Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейди Мирзиёева.