Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг янги президентини табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

«Биз катта салоҳият ва имкониятга эга бўлган, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган давлатингиз билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ва самарали кенгайтиришдан манфаатдормиз», — дейилади мактубда.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Шуша шаҳридаги бунёдкорлик билан танишганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕИ ва АҚШга экспортни енгиллаштириш учун Bureau Veritas билан келишувлар имзоланди

Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорлари талабларига мослаштириш, экспортдаги техник тўсиқларни камайтириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Шу мақсадда Стандартлар...

Больше похожих статей