Тошкент вилоятида божхоначилар 6 ойда 40 та ҳолатда 37 кг гиёҳвандлик воситасини ушлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 3,2 трлн. сўм имтиёзлар берилди, қолган 3,3 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.

Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда метал ҳом ашёлар ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 11 млрд 11 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди. Товарларимизни Экспорт  қилинган, асосий ҳамкор давлатлар Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Афғонистон ва Белгия давлатлари.

Экспорт қилинган асосий товарлар: Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, мева ва сабзовот, транспорт ва унинг эҳтиёт қисимлари, калава ип, тукимачилик махсулотлари, ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона постларида 6 ойи давомида жами 66 407 та божхона юк  декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 26% “яшил йўлак”, 54%“сариқ йўлак”, 18% “қизил йўлак тартибида расмийлаштирилди.

Қайд этилишича, Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 40 та ҳолатда 37 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 1 547 та ҳолатда 60 млрд. 395 млнсўмга тенг товарлар ушлаб қолинди. Акциз маркаси билан маркаланмаган 65 минг қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 17,5 млрд.  сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Рақамларга кўра, 2024 йил бошидан бугунги кун қадар Тошкент вилояти ҳудудидаги 39 дан ортиқтадбиркорлик субъектлари томонидан хориждан олиб келинган қиймати 85 млн. АҚШ  долларга тенг бўлган 169 минг тонна ҳом ашё “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган. Қайта ишлангандан сўнг хорижга юборилган тайёр маҳсулотлар қиймати 166,4 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ кибержиноятчилик масалалари бўйича судяларсалоҳиятини оширмоқда: мамлакат ҳудудларида ўқувкурслари ўтказилмоқда

2026-йилнинг 14-15-апрел кунлари Навои шаҳридасудялар учун “Ахборот технологиялари соҳасидагижиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусидаўқув курси ўтказилди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан ЎзбекистонРеспубликаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясибилан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда жиноят ишларибўйича Навоий вилоятининг туман ва шаҳар судларининг20 нафар судя ҳамда суд раислари иштирок этди. Интернетдаги ҳар хил фирибгарлик ҳолатлари, жумладанмаълумотлар ёки пул маблағларини ўғирлаш, аккаунтларни бузиш, веб-сайтлар ва ахборот тизимларигаҳужум қилиш – буларнинг барчаси ва бошқа кўплабқилмишлар кундалик ҳаётда деярли ҳар бир - шахс дучкелиши мумкин бўлган кибержиноятчиликка киради. Шубилан бирга, бундай жиноятларни тергов қилиш ваҳуқуқий квалификатсия қилиш жараёнини, айниқсарақамли муҳитдаги ҳаракатлар судяларнинг кундалик ишфаолиятини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Юқорида келтирилган ҳолатлар судяларнинг рақамлимуҳитдаги жиноятларни кўриб чиқиш бўйича малакасиниоширишга қаратилган чора-тадбирларнинг долзарблигиникўрсатади. Навоийдаги ўқув курси доирасидаиштирокчилар кибержиноятчиликка қарши курашишнингасосий жиҳатлари, жиноятларни тергов қилиш ва суддакўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, рақамли далиллар билан ишлаш ва рақамликриминалистика асосларини кўриб чиқдилар. Блокчейн технологиялари, криптоактивлар ва даркнетжиноятларини тергов қилиш билан боғлиқ бо’лганмуаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, трансчегаравий кибержиноятларнитергов қилишда халқаро ҳамкорлик, ушбу тоифадагижиноят ишларини кўриб чиқишда, инсон ҳуқуқларигариоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, суд жараёнидарақамли далилларни баҳолаш ва уларнинг мақбуллигимасалалари муҳокама қилинди. Ўқув дастурикибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида суд тизимининг институтсионал салоҳиятинимустаҳкамлашга қаратилган. Тренинг ЕХҲТнинг “Кибер ва ахборот-коммуникатсиятехнологиялари соҳасидаги таҳдидларга қаршикурашишда миллий салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида рақамли жиноятчиликнинг жадалўсиши шароитида судяларнинг касбий салоҳиятиниоширишга қаратилган бир қатор ўқув тадбирларинингқисмидир. Ушбу ўқув курси жорий йилнинг март ойидаСамарқанд шаҳрида ўтказилган бўлиб, келгусидаАндижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус ва Хива шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Больше похожих статей