15.6 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Президент Халқ қабулхонаси Оролбўйида “маҳалла еттилиги” учун семинарлар ташкил этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш,  жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди.

Оролбўйидаги 16 та туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 400 дан зиёд маҳалла “еттилик”лари иштирок этган семинарлардан асосий мақсад – аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари фаолияти самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Мурожаатлар билан ишлаш, ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва ҳал қилиш семинарларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг ярмида Оролбўйи аҳолисидан 31 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг қарийб 20 мингдан зиёди қаноатлантирилган.

Мурожаатларнинг катта қисми моддий ёрдам ажратиш масаласида экани ҳам аҳоли банлигини таъминлаш, даромадини оширишни тақозо этади. Шу боис ҳам мазкур семинарлар Сайхунобод, Уйчи, Ғиждувон тажрибалари асосида ҳудудларни саноатлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кам даромадли хонадонларга 7 хил лойиҳа пакетларини тақдим қилиш, “мижозбай” ишлаш механизмини жорий этиш орқали банклар фаолиятини жонлантириш, “маҳалла бюджети”ни шакллантириб, самарали бошқариш, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилик”лари фаолиятини самарали ташкил этиш каби мавзуларда кечди.

Назарий машғулотлар амалиёт билан уйғун олиб борилди. Дейлик, Тахтакўпирнинг “Довқара”, Хўжайлидаги “Кун нури”, Беруний туманининг “Бунёдкор”, Саркоп каби маҳаллаларидаги мулоқотларда мазкур ҳудудлардаги ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган масалалар жойида аниқланиб, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари билан бирга уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Бу каби ўқув-амалий семинарлар бошқа вилоятларда ҳам ташкил қилинди. Уларда жами 51 туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 1 минг 960 та “маҳалла еттилик”лари қамраб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×