11.4 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Япония тажрибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг «Trust engineering partners» компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда  аҳоли сони ўсиб бораётган Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришда Япония тажрибаси ва технологиясини жорий этиш, мутахассисларни жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, юртимизда аквакултура соҳасини ривожлантириш, совуқ сув балиқлари ва илғор технологиялар асосида қисқичбақасимонларни (креветка) саноат миқёсида етиштириш йўлида ҳамкорлик хусусида фикр алмашилди.Жумладан, Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида юртимизда Япония тажрибаси асосида креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×