Тошкент шаҳрининг бир неча туманлари ва Тошкент туманининг бир қисми электр энергиясиз қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Тошкент туманидаги айрим истеъмолчилар 27 июнь куни маълум вақт давомида электр энергиясиз қолди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” ахборотига кўра, соат 14:23 да Тошкент шаҳрида “Л-ДОК-1” ва “Л-ДОК-2” юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу носозлик бу тармоқлар ҳудудида юзага келган ёнғин билан боғлиқ.

Шундан сўнг, компания соат 16:37 да қўшимча хабар бериб, носозлик бартараф этилгани, электр энергиясидан узилган ҳудудларга қайта кучланиш берилганини маълум қилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” истеъмолчилардан юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза ҳудудларида эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган.

Тошкент тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, узилиш туманнинг Нурҳаёт, Мажнунтол, Озодлик, Ифтихор, Уччинор, Масалбой, Хиёбон, Заргар, Соҳибкор, Кўктерак, Ҳалимкўп, Сағбон, А. Навоий, Қизғалдоқ, Фаровон, Гулобод, Учсада, Гултепа, Ширин, Чувалачи, Навоий, Қизғалдоқ, Ҳувайдо, Файзобод, Оқибат, Тинчлик, Аҳиллик, Қорасарой, Қирариқ, Баҳор, Ҳасанбой гузари, Кенсой, Юқори Ҳасанбой, Авлиё-ота, Ойдин ҳаёт, Ҳожиота, Раҳбаробод, Иқбол, Тутзор, Сабзовот, Дархон, Ибрат, Боғбон, Айриота, Қашқарлик, Мустақиллик, Саноат, Ғишт кўприк, Сирғали, Сарке маҳаллаларини қамраб олган.

“Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси”га кўра, авария ҳолати ҳавонинг кескин исиб кетиши сабабли электр энергиясига бўлган талаб ортгани, натижада электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаётгани натижасида рўй берган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Амир Темур меросига бағишланган халқаро конференция «йўл харитаси»ни қабул қилди

Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, Буюк Темурийлар меросини янада ўрганиш бўйича “йўл харитаси”ни...

Больше похожих статей