14.2 C
Узбекистан
Суббота, 28 сентября, 2024

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди.

Мамлакатимиздаги энг нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассаса саналган Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, ёш офицерларни самимий қутлаб, уларга таълим-тарбия берган устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этди. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам битирувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

Шунингдек, ота-оналар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари битирувчиларни қутлаб, уларнинг келгуси хизмат фаолиятларида ва шахсий ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади. Битирув маросими турли саҳна чиқишлари ва консерт дастурлари билан давом этди.

Мамлакатимиздаги яна бир нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассасаларидан бири саналган Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилган битирув тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди.

Билим юрти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Шуҳрат Халмухамедов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аʼзолари, Қуролли кучлар фахрийлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотларидан келган меҳмонлар биргаликда тантанали топширдилар.

Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясида ҳам ёш офицерларнинг навбатдаги битирувига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққанлар ёш офицерларга янги-янги довонларни забт этишларида толмас куч-қувват тилашди. Лейтенантлар ҳам зиммаларидаги улкан масʼулиятни ҳис қилган ҳолда ўзларига билдирилган юксак ишончни келгусидаги муносиб фаолияти билан оқлашга ваъда бердилар.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган битирув маросимида белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган курсантлар ҳам қўлларига диплом ва кўкрак нишонларни олар экан, муассасада яратилган шарт-шароитлар, берилган билим, тажриба ва кўникмалар учун миннатдорчилик билдирди.
Алоқа ҳарбий институти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тантанали топширди.
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг битирув маросимлари юқори савияда ўтказилди.

Жойлардаги байрамона тадбирларда ёш лейтенантлар тантанали марш билан сафларга кузатилди.


Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×