Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.
Хусусан, Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.