16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Саида Мирзиёева бошчилигида “Муваффақиятли ислоҳотлар — юқори натижалар” халқаро анжумани бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

“Муваффақиятли ислоҳотлар — юқори натижалар” халқаро анжумани бугун, 7 июнь куни бўлиб ўтди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, анжуман қатнашчилари таълим сифати, бу соҳадаги жорий тенденциялар борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Таълим сифатини яхшилаш – давлатимиз сиёсатининг, олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири. Педагоглар жамиятда энг муҳим ўрин тутган касб эгаларидир. Инсонни тарбиялаб, атрофдагиларга, маданиятга, Ватанга муносабатимизни шакллантирадиган асосан шулар. Агар давлатни бир дарахт деб тасаввур қиладиган бўлсак, ўқитувчиларни унинг илдизига қиёслаш мумкин. 

Ишончим комилки, дарахтнинг илдизи чуқур, бақувват бўлмас экан, кўкка бўй чўзолмайди, гуллаб-яшнамайди, мева бермайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон таълим тизимини такомиллаштиришга бу қадар катта эътибор қаратиб, педагогларимизни халқаро дастурларда иштирок этишга, дунёнинг энг илғор тажрибаларини қўллашга ундамоқда”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.

«Конференсияда таълимга оид масалалар бўйича тажриба алмашдик, халқаро ҳамкорлар билан мулоқот жараёнида соҳадаги илғор усуллар билан танишдик.

Умид қиламанки, бу ғоялар методикаларимизни яхшилашга, ўқитувчиларни таълим тизимидаги янгиликларга тайёрлашга ёрдам беради»– дейди Саида Мирзиёева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×