Тошкентда Cobalt автомашинаси пиёдани уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани «Cobalt» ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида содир бўлган. 

1980 йилда туғилган ҳайдовчи  Н.К. «Cobalt» автомашинасини бошқариб келаётган вақтда, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1998 йилда туғилган пиёда Д.Х.ни уриб юборган.

Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида...

Больше похожих статей