Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А. қўшниси 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг А.А. фуқаро Н.Х. ни сочидан судраб куч ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.