- Advertisement -
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов Таиланднинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Сасиват Вонгсинсават билан учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш, ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш каби масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, Филиппиннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Роберто Г.Манало билан икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашилган.