- Advertisement -
2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади.
Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.
2024 йил 1 январига қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.
2025 йилнинг 1 сенябрга қадар ушбу лойиҳа босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.