10.7 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

2021-2023 йилларда Ўзбекистонга юборилган халқаро жўнатмаларда 1 723 та божхона қонунбузилиши ҳолати аниқланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 28 май куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, кейинги йилларда божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, халқаро курьерлик хизматлари бозори кун сайин ривожланиб бормоқда ҳамда истеъмолчиларнинг ҳозирги талабларига мослашишда кенг имкониятлар яратиш зарурати мавжуд. Таҳлилларга кўра, 2021-2023 йиллар давомида халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали кириб келган жўнатмаларда 1 минг 723 та ҳолатда божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, божхона брокери фаолиятни олиб бориш учун рухсатнома бериш тартиби 2018 йилда бекор бўлгандан сўнг, импорт ва экспорт фаолияти ҳужжатларини расмийлаштиришда етарли малакага эга бўлмаган мутахассислар (ихтиёрий шахслар) томонидан божхона декларацияларини хато тўлдиришлари оқибатида, божхона тўловларини нотўғри ундириш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Қонун билан божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда.

Яъни, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари қаторига қўшимча равишда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти киритилмоқда.

Ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик учун эса жарималар белгиланмоқда.

MANBA: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×