Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги (International меҳмонхонаси) 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Deloitte” компанияси жалб этилган. Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида ташкил этилади.
Савдо жараёни уч босқичда амалга оширилади, жумладан, сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest), Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ҳамда Мажбуриятга эга бўлан таклиф (BO) босқичлари, якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади.
Аризалар 2024 йил 4 июль соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.
Маълумот учун, Президентнинг 26 апрель кунги қарорибилан жараёнга 2024 йилнинг иккинчи чорагида консультант жалб қилиш, оммавий савдоларни эса 2025 йил биринчи чорагида эълон қилиш белгиланганди.