17.3 C
Узбекистан
Среда, 18 февраля, 2026

Чирчиқ дарёсида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.

Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунга кўра, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйлари ўрганилганида ўндан ортиқ ҳолатларда тегишли мораторий талабларига риоя этилмай қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари давом этаётгани аниқланди.

Ҳолат натижасида дарё қирғоқларида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлиб, турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари сабабли сизот сувлари юзага чиқиб қолган.

Айни пайтда Эковазирлик томонидан мансабдор шахсларнинг бепарволиги ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ноқонуний фаолияти натижасида табиатга етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози вақтида масжидлар атрофида ҳаракат вақтинча чекланади

Муқаддас Рамазон ойи давомида Тошкент шаҳрида бир қатор масжидлар атрофида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар 18 февралдан бошлаб ҳар...

Больше похожих статей

×