32.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ражабов ҳамда Афғонистоннинг Балх вилояти расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 22 тонна гуруч, 100 минг дона консерва ва 44 тонна макарон маҳсулотлари, 25 минг литр ўсимлик ёғи, 100 минг дона тез тайёрланадиган лағмон, шунингдек, 10 кишилик 100 та махсус қурилмали чодир ва 1 000 литрли 96 та сув сақлаш идишлари ўрин олган.

Хабарда таъкидланишича, Афғонистон томони вакиллари Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун ўз миннатдорликларини билдириган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×