Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.
Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йилларда магнитудаси М=6.5, М=6.0 ва М=5.3 сейсмик жадаллиги бўйича 7,8 — 9 баллик зилзилалар қайд қилинган.
Шунингдек 1980 йилда магнитудаси М=5.5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллган тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган.
Лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш орқали замонавий IT-технологиялари асосида Тошкент шаҳрининг муҳандис-геологик шароитини ва бино-иншоотларнинг конструктив турларини ҳамда уларнинг сейсмик заифликларини аниқлаб ҳисобга олган ҳолда ҳудудда содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги иқтисодий талафотларини баҳолашнинг илмий асосланган симиляцион модели ишлаб чиқилади.
Тадқиқот натижасида грунт ва биноларнинг тизимли тебраниш хусусиятлари аниқланади ва эпицентрал зоналардаги ва ундан ташқарисида сейсмик тебранишларнинг тарқалиши ва сўниш кўрсаткичлари математик моделлаштириш асосида баҳоланади.
Шунингдек, ҳудуднинг ҳар бир нуқтаси учун зилзиланинг манба параметрлари асосида синтетик акселерограмма яратилади.
Тошкет шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоғларининг сейсмик хавфи баҳоланади.