9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятида фарзандини мактабга жўнатмаган ота 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Ўзбекистон тумани Қумбосди қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғилган шахс фарзандининг тумандаги 45-мактабга боришига тўсқинлик қилган. Фарзандини таълимга қайтариш ва профилактик тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Ўзбекистон тумани инспектор-психологи, катта лейтенант  Д. Арақулов боланинг ота-онасини чақиртирган.

Аммо ота ўзини носамимий тутиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган. Ота фарзандини таълимга қайтмаслигини, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган.

“2024 йил тўпланган иш ҳужжатлари Ўзбекистон тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18- (майда безорилик) ва 194 — (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)  моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 суткага қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×