Ижтимоий тармоқда видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган. Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб мақтанган. У бу жараённи ўзининг телефонига тасвирга олган.
Ўқувчилар томонидан мактаб директорига хабар берилган. Ўқувчи ва унинг ота-онаси билан маҳалла инспектори, мактаб раҳбарияти ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида содир этилган хатти-ҳаракати юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Вояга етмаган ўқувчининг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси қўлланган.
Айни вақтда, ўқувчи Ж.И. ўзининг хатти-ҳаракатига нисбатан кўрилган чорадан норозилигини мактаб маъмурияти ва Миллий гвардия ходимига билдирган ҳамда видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирган, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ ахборот хизмати хабарида.