Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берган.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 16-май куни содир бўлган. Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида HOWO A7CNG русумли юк автомашинасининг 1995 йилда туғилган ҳайдовчиси тормоз тизимидаги техник носозлик туфайли транспорт воситасини ўз вақтида тўхтата олмаган. Ва ҳаракатланаётган HOWO юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Чап бўлакда ҳаракатланиб кетаётган SANY SYZ3220S 8Y русумли юк автомобили ағдарилиб кетган юк машинаси салонига бориб урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабабларини ўрганилмоқда.