8.2 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли равишда кенгаймоқда — Танзила Нарбаева

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни дамда Ўзбекистонда илк бор «Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув» мавзусида Осиё хотин-қизлари халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда ҳамиша қадимий ва навқирон Самарқанд мезбонлик қилмоқда.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева очиб бериб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мурожаатда Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш, мустаҳкамлаш борасида юқори ўринларда эканлиги алоҳида қайд этилди.

«Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида, муҳим қарорлар қабул қилинишида хотин-қизларнинг иштироки сезиларли равишда кенгайиб бормоқда. Қисқа давр ичида соҳага доир халқаро стандартларга мос миллий қонунчилик базаси шакллантирилди, сўнгги 5 йилда 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги бунга ёрқин мисолдир. «Хотин-қизлар ва эркакларга тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги муҳим қонунлар қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди», деди Сенат раиси.

Танзила Нарбаева, шунингдек, аёллар учун имтиёзли кредитлар, махсус квоталар ажратилгани, магистратурада ўқийдиганларнинг контракт тўловлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилишини давлат ўз зиммасига олгани ва натижада бугунги кунга келиб қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак деган стереотипларга барҳам берилаётганини қайд этди.«Ҳозирда олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда. Агар олий таълимга қамровнинг 2017 йилдаги 9 фоизни ҳозирги 43 фоиз қамров билан солиштирсак, олий таълимда қизлар улуши кескин ортганини кўришимиз мумкин», деди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×