Мирзиёев Сингапур Парламенти Спикерини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида парламент раҳбари мамлакатимиз етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва форум юксак даражада ташкил этилганини эътироф этди.

Ўтган бир йилда Ўзбекистон-Сингапур муносабатларида улкан натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Иккита давлат ташрифи муваффақиятли ўтказилди, товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳалар сони, шу жумладан тўқимачилик ва кимё, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда изчил ошиб бормоқда.

Кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, туризм ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Олий даражадаги келишувлар устидан биргаликда самарали парламент назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФАО жамоаси Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Айдаркўлда экологик ҳашар ўтказди

Айдаркўл ҳудудида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан экологик ҳашар...

Больше похожих статей