Тўлов миқдорлари аввалгидек:
енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул;
жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);
М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).
Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда «Humo glass-biznes» МЧЖга тегишли М2 тоифадаги «Gaz A21R33» русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.
Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан нотўғри маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.