9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Санъат ва технологияни ўзида уйғунлаштирган замонавий муҳандислар Самарқандда етишмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон стандартлари асосида юқори малакали муҳандис кадрларни тайёрлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) таркибида хорижий институтлар ва марказлар фаолият юргизмоқда. Улардан бири Корея технологияси ва маданияти институти (KITC) бўлиб, ташкил этилганлигига бир йил тўлди. Шу муносбат билан “2024 KITC Annual Performance Review Festival” (“2024 йил: Корея технологияси ва маданияти институти бир йиллик фаолиятининг сарҳисоб фестивали”) ўтказилди. Бу ҳақда университет сайти хабар бермоқда.

Фестивалнинг ташкил этишдан мақсад KITC талабаларининг бир йил давомида эришган ютуқлари, эгаллаган билимлари ва истеъдодларини кенг жамоатчиликка намойиш этишдан иборат эди. Тадбирга SIUT профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан ташқари KITCда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. 

Фестивал Самарқанд халқаро технология университети ректори, профессор Ю. Абдуллаевнинг кириш сўзи билан очилди. Шундан сўнг KITC декани, профессор Hwang Sungdon сўзга чиқиб, талабаларнинг эришаётган ютуқларини санаб ўтиш билан бирга, келгусида улар бунданда кўпроқ натижаларга эришишлари учун университетда барча имкониятлар яратилганлиги ҳақида сўз юритди. Фестивал давомида KITC талабалари лойиҳа ва тақдимотларини намойиш этдилар.

KITC талабалари ихтисосликларидан келиб чиққан ҳолда уч жойда ўз лойиҳа ва тақдимотларини намойиш қилишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, фестивал доирасида корейс тилини ўзлаштириш бўйича талабалар орасида танлов ҳам ўтказилди. Мазкур танлов доирасида талабалар корейс тилида ўзларини таништириш ва корейс тилида шеърларни ёддан айтиб бериш орқали корейс тилидан эгаллаган билимларини намойиш этдилар. Тадбир сўнгида ҳар бир йўналишда фаол иштирок этган талабалар университет раҳбарияти томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда, Корея технологиялари ва маданияти институтининг йиллик фаолияти сарҳисоби бу ерда таҳсил олаётган талабаларининг иқтидори ва ютуқларини намойиш этувчи ҳаяжонли ва нуфузли тадбирга айланди.

Шу кунларда олий ўқув юртига кирмоқчи бўлган ёшларни Самарқанд халқаро технология университети ўз бағрига чорламоқда, яъни 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинган. Ана шундай ёшлар учун университет таркибидаги Корея технологиялари ва маданияти институти ҳақида қисқача маълумот келтирамиз.

KITCда кореялик профессор-ўқитувчилар “Қайта тикланадиган энергия манбалари”, “Дизайн”, “Рақамли иқтисодиёт” ихтисосликлари бўйича талабаларга билим бериб келмоқда. Талабалар дарслар давомида билим олиб, амалий машғулотларда ўз кўникмаларини ошириш билан бирга, корейс халқининг турли миллий байрамларини йил давомида нишонлаш орқали корейс маданияти, урф-одатлари билан ҳам яқиндан танишмоқдалар. Ўқув жараёни икки томонлама диплом олиш (“Double Diploma”) дастурига асосланган. Шунингдек, битирувчилар Корея Республикасининг нуфузли компанияларида фаолият юритиш, тажриба орттириш ва келгусида илғор технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш имкониятига эгадирлар.

Тошпўлат Раҳматуллаев тайёрлади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×