Бу 2023 йилнинг бошига нисбатан 15,3 фоизга кўпроқдир. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 42 фоизга яқинлашган.
2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 2,66 миллиард доллардан ортиқ қийматда олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумот берган.
2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан қимматбаҳо металлар экспорти ҳажми 15,3 фоизга ошди.
Олтиннинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 2024 йилнинг январь-март ойларида 41,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг январь-март ойларида бу кўрсаткич 37,8 фоизни ташкил этганди.
Сўнгги вақтларда жаҳонда олтин нархининг кескин ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Ҳозирда бир унция олтин нархи қарийб 2410 доллардан ошиқни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, умуман олганда, 2023 йилда Ўзбекистон 8,1 миллиард долларлик олтин сотган, бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан деярли икки баравар кўпдир.
Ўтган йили мамлакат олтин сотиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки олтиннинг иккинчи йирик харидорига айланди. Биргина ўтган йилнинг декабрь ойида республика 9 тонна қимматбаҳо металл сотиб олди.