Орол денгизи тубида чўлга чидамли ўсимликлар экиш бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди.

“Бу йил тузли ва қумли шамоллар ҳосил бўладиган энг заиф жойларда яшил майдонлар яратишни режалаштирганмиз. Президент Шавкат Мирзиёев 100 минг гектар майдонда қўриқланадиган ўрмонзорлар барпо этиш вазифасини қўйди. Биз 150-200 минг гектар майдонга дарахт экишни мақсад қилганмиз. Давлат раҳбари қум ва чанг бўронлари масаласини шахсан назорат қилади ва ҳозирда мамлакатда бу муаммога қарши самарали кураш олиб борилмоқда, — деди Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси илмий-тадқиқот институти академиги, лойиҳа раҳбари Зиновий Новицкий.

— Бу муаммони ҳал этишда ўрмон питомникларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда 150 гектар майдонда питомниклар яратиш, у ерда саксовул, черкез, қандим каби чўл ўсимликларини етиштириш кўзда тутилган”.

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2018–2023-йиллар давомида ҳар йили вилоятлардан келган ёрдамчилар, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва маҳаллий фуқаролар иштирокида кўплаб майдонларга чўл ўсимликлари экилди. Ўтган 5 йил давомида Орол денгизи тубида 1 млн 730 минг гектар ўрмонзор барпо этилди, яъни 17 минг км квадрат майдон кўкаламзорлаштирилди.

2024-йилда жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунгача ўрмон хўжаликлари томонидан 192,63 тонна чўл ўсимликлари уруғлари, жумладан, 71,96 тонна саксовул, 120,67 тонна қорабароқ чўл ўсимликлари терилиб, экишга тайёрланди. Шунингдек, 2,7 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкес каби чўлга чидамли ўсимликларнинг уруғ ҳамда кўчатлари экилмоқда.
Аввалроқ Мўйноқ тумани ҳамда Оролбўйи ҳудудига 350 туп черкез ва қандим ўсимликлари экилганди.

Мақсад «Яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонларини яратиш, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Синдаров Накамурани мағлуб этиб, номзодлар турнирида ишончли етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров номзодлар турнирининг бешинчи турида америкалик Хикару Накамурани мағлуб этиб, етакчиликни ишончли тарзда сақлаб қолди. Партия ўзбекистонлик...

Больше похожих статей