Навоийда айбдорлар сурати «Шарманда тахтаси»га илиб жазоланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида «Шарманда тахтаси» илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)га кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Қолаверса, ЖКнинг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда интернет орқали наркотик сотган талабалар қўлга олинди

Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари пойтахт олий ўқув юртлари талабаларидан иборат гуруҳнинг интернет орқали наркотиклар тарқатиш фаолиятига чек қўйди....

Больше похожих статей