Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида видео тарқалди.

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилганлиги, экологик экспертизадан ўтмаганлиги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатларни қабул қилиш бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни...

Больше похожих статей