Шаҳрисабздаги қишлоқда 5 кундан буён ёғаётган қор 1 метрга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, тоғли «Кўл» МФЙда 5 кунки, қишлоқда қор ёғяпти. Йўл четлари ва қатнов йўқ жойларда қорнинг қалинлиги 90 сантиметргача етган.

«Бу вазият аҳолининг турмуш-тарзига салбий таъсир этаётгани йўқ. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилиб, етарли миқдорда арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Ижтимоий соҳа объектлари ҳам барқарор ишламоқда. Қолаверса, туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи заҳираси шакллантирилиб, қишлоқ аҳолиси туман марказидан узилиб қолмаслиги учун йўллар махсус техникалар ёрдамида мунтазам қордан тозаланмоқда», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати марказига келиб тушган мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ органи ходимларининг пора олиш...

Больше похожих статей