Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади. Дарахтларни паспортлаштириш 3 босқичда амалга оширилади.
1-босқич доирасида барча ҳудудлардаги яшил қоплам майдони аниқланди. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилди. Жами 5 ёшдан юқори 254 миллиондан ортиқ дарахтнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди.
Шу билан бирга, 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда “Яшил макон” электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахтлар реестри тизими жорий этилди.