11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Буюк Британия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожлантирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Лондон шаҳрида Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси спикери Жон МакФолл билан учрашди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий-дипломатик мулоқотни кенгайтириш, парламент дипломатиясини фаоллаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларга янги тус бериш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар музокаранинг асосини ташкил этди.

Даставвал, кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жамиятни янада демократлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Суҳбат чоғида давлатларимиз ўртасида иқтисодий шерикликни ривожлантиришга устувор масала сифатида қаралиши, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш мамлакатларимиз учун манфаатли экани, бунда Ўзбекистон-Британия инвестиция форуми икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш учун самарали платформага айлангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўзаро инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги алоқалар кўламини кенгайтириш, таълим, технологиялар соҳасида ҳамкорликни кучайтириш борасида икки давлат парламентлари имкониятларидан кенг фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Буюк Британия ва Ўзбекистонда, умуман, жаҳонда рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, қонунларни қабул қилиш, парламент назоратини амалга ошириш йўналишларида тажриба алмашиш, ўзаро алоқа ва яқин муносабатларни мустаҳкамлаш учун икки мамлакат парламентлари аъзоларининг ташрифларини амалга ошириш, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари, доирасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув якунида ўтказилган музокара ва эришилган келишувлар натижаларидан келиб чиқиб, ҳамкорлик бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×