Испаниядан Тошкент вa Урганчга чартер рейсларини очишга ҳозирлик кўрилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Мадрид шаҳрида Испаниядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга бағишланган вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

650 дан ортиқ киши иштирок этган тадбир Испаниянинг етакчи «World2Meet» туроператори томонидан «NewBlue» ва «Kannak» сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Чартер рейслари Мадридни Урганч ва Тошкент аэропортлари билан боғлайди ва «World2Meet» туроператорига тегишли «World2Fly» авиакомпаниясининг «Airbus 330-300» самолётларида амалга оширилади.

Парвозлар икки босқичда — 8 майдан 12 июнгача ва 4 сентябрдан 30 октябргача ташкил этилади.

«Kannak» сайёҳлик компанияси директори Карлос Флоридо мазкур чартер рейслар доирасида Ўзбекистонга сайёҳлик йўналишини ишлаб чиққанини билдирди. Унинг айтишича, ушбу йўналишнинг ўзига хослиги шундаки, тур Урганчда бошланиб, Тошкентда тугайди ёки аксинча.

Бир ҳафта давомида ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйлаб минг километрга яқин масофани босиб ўтади. Республика бўйлаб саёҳат автобусларда амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда иккита ноқонуний диний мактаб фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иккита ноқонуний диний таълим муассасаси фаолиятига чек қўйди. Идора маълумотига кўра, уларни Янгихаёт туманида...

Больше похожих статей