14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Президент тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимизиқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда. Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Бу 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади. Бу мақсадлар учун 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилиши кўзда тутилган.

Рейтинг жорий қилинишитадбиркорлар фаолияти учун ўзига хос рағбат бўлади. Бунинг аҳамияти ҳақида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтилган эди. Шундан сўнг мазкур рейтингнинг мезонлари ва тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, тадбиркорларфаолият даври, рентабеллик даражаси, тўлов интизоми, аҳоли бандлигидаги ўрни ва иш ҳақи каби 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади. Бу солиқ, адлия ва суд органлари маълумотлари асосида шаклланади. Ҳар бир тадбиркор ўз ўрни ва баҳосини реал вақтда билиб бориши мумкин бўлади.

Рейтинги юқори тадбиркорларучун барча солиқ текширувлари бекор бўлади, қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов уч кунда қайтариб берилади. Товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади. Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади. Бунда камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бирйўла амалга оширганда, қолган суммага йиллик фоизлар ҳисобланмайди.

Бундай рейтинг шунингучун ҳам муҳимки, энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради. Келгусида субсидия, имтиёз ва преференциялар рейтингдан келиб чиқиб берилади. Кўрсаткичи паст бўлганлар интизомли тадбиркорлар сафига кириш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

Яна бир томони,бу рейтинг тадбиркорларга ўз ҳамкорлари тўғрисида ишончли маълумот берувчи ҳимоя тизимига айланади. Яъни, шубҳали шартномалар ва инсофсиз рақобатга чек қўйилиб, “яширин” иқтисодиёт қисқаради.

Давлатимиз раҳбари бутизимни пухта ишлаб чиқиб, адолатли ва самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. 

– Тадбиркорларнинг таклифлариасосида бизнес учун шароитларни тобора яхшилаб боряпмиз. Яқинда қабул қилинган қарорлар билан 16 та лицензия ва 34 турдаги ҳисоботни бекор қилдик. Тадбиркорлар синфи жамиятда етакчи кучга айланмоқда, ёшлар уларга қараб интилмоқда. Энди ушбу рейтинг орқали тадбиркорлар ўртасида қонунларга итоат қилиш, интизомли ва ҳаракатчан бўлишни рағбатлантириш зарур. Буни жорий қилиш ва самарадорлигини таъминлашда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг ўрни катта бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тақдимотда “Тадбиркорларнинг барқарорликрейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгилаб олинди. Савдо-саноат палатаси томонидан жойларда учрашувлар ўтказилиб, рейтинг имкониятларини тушунтириш ишлари олиб борилади. Субсидия, имтиёз ва преференциялар ажратишнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.

Рейтинги паст тадбиркорларбилан манзилли ишлаб, фаолиятини жонлантириш ва тиклашга ёрдам бериш муҳимлиги қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×