9.2 C
Узбекистан
Четверг, 24 октября, 2024

Умра зиёрати маданияти!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёрсиз  ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак?

Иброҳимдин қолған ул эски дўконни на қилай?!

Урайинми бошима саккиз беҳишти дўзахин,

Бўлмаса васли менға, икки жаҳонни на қилай?

( Бобораҳим Машраб)

Яратгувчига ҳамду санолар бўлсинким, ота момоларимиз асрлар давомида орзуқиб кутган кунлар ҳам етиб келди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 35-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди деб белгиланган.

Мамлакатимизда турли конфессияларни эмин эркин фаолият юритиши миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик бош пировард мақсадимиздир.

Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Баъзи мусулмон мамлакатларда уруш ҳолати аҳолини саросимага солиб қўяётганидан ўз уйларини ташлаб қочишмоқда. Яратгувчининг буюк неъмати бўлган тинчлик, асойишталик ҳукм сураётган юртда хотиржамлигимиздан ислом дини таълимотларига риоя қилган ҳолда фарз ва суннат амалларини бажариш учун узоқ юртларга бемалол зиёрат сафарига отланмоқдамиз.

Ҳужжатлар расмийлаштирилиши биланоқ, алоҳида гурухларга бўлиниб, Аъэропортдан тартиб билан Ўзбекистон авиакомпанияси ҳаво йўллари орқали хорижий мамлакат манзилига етиб боришимиз заҳотиёқ замонавий автобуслар орқали меҳмонхоналар томон ҳаракатланиши;  

Зиёратчиларимизга қийинчиликлар туғилмаслиги ва қулайликлар яратилиши учун меҳмонхоналар Мадийна шаҳридаги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам равзалари ва Макка шаҳридаги Каъбатуллога яқин жойларда жойлашганлиги;

 Каъба ибодатига бориб келиш учун кечаю-кундуз автобус қатнови йўлга қўйилиб, эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқатланишлар, шунингдек, малакали тиббий хизмат ва тарихий жойларни зиёрат қилиш имкониятлари яратилгандиги;

  Зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб борилиб, Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар режалаштирилаётганлиги;

             Ўбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб борилаётганлиги;  

      Қонунчилигимизлан келиб чиққан ҳолда ҳукуматимиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Ҳаж ва Умра» маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими томонидан мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган шароит ва имкониятлар ҳар биримизнинг қалбимизда албатта шукроналик ҳиссини уйғотади.

  Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, Президентимиз таъбири билан айтганда хажга ва умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак. Афсуси ҳамма шундай бўлмаяпти. Зиёрат баҳона ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби бизга ярашмайдиган хунук ҳолатлар кўзга ташланаяпти.    

  Давлат раҳбарининг бу фикрлари ҳар бир зиёратчи ва ҳаж амалларини бажарувчилар учун дастуриал амал деб билиши мақсадга мувофиқдир.

Ислом динига мансуб бўлган ҳар бир фуқаро қалбида ҳеч бўлмаганида бир маротаба бўлсада, умра сафари зиёратига боришни орзу қиладиганлар саноқсиз эканлигини яхши биламиз.

  Аллоҳ таъоло азиз қилган муқаддас жойларда ўзини мусулмон деб билган ҳар бир фуқаро зиёрат амалларини аъдо этишни ният қиларкан, бутун оламнинг эгаси бўлган парвардигоримизга зикр қилиш учун қуръон оятлари, калималар ва саловотларни бемалол айта олиши билан бир қаторда авваламбор рухан тайёр бўлиши жуда муҳимдир.

  Ачинарлиси, баъзида интернет тармоқларида кишини ғашини келтирадиган нохуш ҳолатларга кўзимиз тушади. Аайниқса қишлоқ жойларида баъзи фуқароларимиз умрадан келганини намоён қилиш учун карнай сурнайлар садоси остида кўчани бошидан тўшалган паёндозлардан баланлпарвоз қадамлар билан юриб келиши бидъат ва манманликдан бошқа нарса эмас. У ҳам етмаганидай катта қозонларда ошлар дамлаб аюҳаннас солиб юзлаб одамларни чақиртириб тўйга айлантириб юбориши каби исрофгарчиликларга йўл қўйилмоқда. Унинг ўрнига қанчадан қанча ночор ёки бемордаримизга ёрдам қўлимизни чўзиб савобга эришнагимиз яхши эмасми?  

 Эзгуликни фақат моддий кўмак бериш ёхуд бирор жисмоний ёрдам кўрсатиш деб тушунишлик бирёқлама тасаввур қилиш бўлиб қолади. Зеро, яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ. Меҳрга-мурувватга муштоқ кўнгилларни зиёрат этиш ҳам – бир яхшиликдир. Жалолиддин Румийнинг қалб тавофини каъба тавофидан машаққатли эканини таъкидлагани ҳам бежиз эмас. 

Тавофи Байтул Халил кори осон аст,

Тавофи байтул Жалил кори мардон аст.

Байтул Халилдан мурод Иброҳим а.с. қурган каъбатуллоҳдир. Байтул Жалилдан мурод Аллоҳ назар солиб тургувчи мўминнинг қалбидир.

Кимки бир кўнгли бузуғнинг ҳотирин шод айлагай,

Онча борким, каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

 Ҳазрати Алишер Навоий бобомизнинг бу байтларида олам маъно бордир. Бир ночор инсонни дилини шод қилиш Маккани обод қилган билан баробардир!

 Яна шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда умра зиёратига кўпинча қариндош уруғлар билан биргаликда оилавий ташрифлар авж этмоқда. Аксарият ҳолларда ота-оналарни фарзандлари томонидан юборилиши қувончли ҳолатдир. Аммо ёши улуғларни ҳимоясиз қолдириш яхши эмас. Чунки улар ибодат амалларини бажариш давомида соғлигидан азият чекиб, қийналиб қолган ҳолатлари ҳам йўқ эмас.

  Каъбани айланиб тавоф қилиш ва Сафо ва Марвага югуриб сай ибодатларини бажаришда аёлларимиз ва ёши улуғлармизни оломон оёғи остида қолиб кетиши ёки сафдан чиқиб қолишини  ҳимоялаш учун доира ичига олиш ҳам муҳимдир.

  Ҳаж ва умра амалларини тўкис адо этиш учун зиёратчиларимизга раҳнамолик қилишда элликбошиларимиз пухта тайёрланиши учун семинарлар уюштирилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Зиёрат давомида маълум бўлдики, улардан жуда кўп нарса талаб қилинади. Биринчи ўринда ташкилотчилик қобилияти билан бир қаторда хорижий тилларни яхши билиши, ибодат қоида талаблари ва тарихий жойларни тўғри тушунтира олиши учун малакали билимга эга бўлиши, нутқ ва муомала маданияти, ҳамма нарсага эътибор билан қараши, лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймасдан доимо сергак туриши яъни гуруҳ аъзоларини ҳар бир ҳаракатини назоратдан четда қолдирмаслиги ва соғлиги тўғрисида ғамхўрлиги қаби масъулиятларни зиммасига олиши лозим бўлади.

Икки уйғониш даврига асос солган буюк мутафаккирларнинг авлоди эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. 825 йили ўн олти яшар ал-Бухорий онаси ва акаси Аҳмад билан Ҳижозга қараб йўл тутади, муқаддас шаҳарлар Макка ва Мадинани зиёрат қилиб, олти йил Ҳижозда яшаб, ҳадис илмидан ўз билимини янада ошириш мақсадида ўша пайтда илм-фаннинг йирик марказларидан ҳисобланган Дамашқ, Қоҳира, Басра, Куфа, Бағдод каби шаҳарларда яшаб, у жойлардаги машҳур олимлардан ҳадис билан бир қаторда фиқҳ илмидан ҳам таълим олади, йирик олимлар даврасида илмий баҳслару мунозараларда қатнашади ва илм толибларига дарс ҳам беради.

 Имом ал-Бухорий тўпламларига киритилган ҳадислар фақат ислом таълимотига оид умумий қоидаларни акс эттириш билан чекланиб қолмайди. Улар меҳр-муҳаббат, сахийлик, очиқ кўнгиллик, ота-она, аёллар ва катталарга ҳурмат, етим-есирларга мурувват, фақир-бечораларга ҳиммат, ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик, ҳалолликка даъват этиш каби ҳақиқий инсоний фазилатлар ва намунали тартиботлар мажмуасидир. Унда нима яхши, нима ёмон, нимани қилиш керак, нимадан ўзини тийиш лозимлиги ҳақида ҳозирги жамиятимиз аҳли, айниқса, ёш авлод учун катта тарбиявий аҳамиятга эга йўл-йўриқлар, панд-насиҳат ва ўгитлар акс эттирилган.

Шу сабабли ҳам орадан минг йилдан ортиқ вақт ўтсада, Бухорий зурриёти эканлигимиз учун бизни зиёратчиларимизга нисбатан хорижийларни ҳурмати беқиёсдир.

Бугунги кунда нафақат имом ал-Бухорий, балким, ҳадисшунослик йўналишида улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирларимизнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг оммани баҳраманд қилиш учун Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганини шукроналик ва хурсандчилик билан қарши олдик.

 Буюк мақсадлар сари қўйилган бу ҳаракатлар яқин кунларда ўзининг ижобий натижасини беради ва етук олимларни етишиб чиқишига замин яратади.                      

 Хорижий зиёратчиларни тартиб интизоми, аҳиллиги, билим савияси юқорилиги ва умра зиёратига яхши тайёргарлик билан келганлиги учун қуръон оятларидан дуолар ўқиб, баралла саловотлар айтиб ибодатларни мукаммал даражада аъдо этаётганлигини гувоҳи бўлдик. Бизда ҳам уларданда яхши тайёргарлик кўриш учун имкониятларимиз ва  манбаларимиз бор экан бепарволикка йўл қўймаслигимиз керак.

Макка ва Мадийна Аллоҳ таъолонинг нури ва файзи барокати ёғилган ер юзида тенгги йўқ муқаддас шаҳарлардир. Шу сабабли ҳам умра ва ҳаж амалларини аъдо этувчилар ибодат учун қайта-қайта боришга талпинаверадилар.

 Бироқ, Жидда шаҳри аъэропортидан Мадийна шаҳригача автобусда          чамаси 6 соат давомида йўл юрадиган бўлсак, паст тоғ қолдиқ тошлари, чўлу биёбон, қуриб ётган сахроларда аҳолининг турмуш тарзини кўриб, табиатан манзарага бой жаннатмакон юртда яшаётганлигимизга яна бир бор амин бўлиб, ватанимизга нисбатан ҳурмат туйғумиз янада ошади.

Экин экиб бўлмайдиган жазирама иссиқ ва сувсизликдан қоқшаб қуриб ётган ерларда ҳам ўзлаштириш ишлари олиб борилаётганлигини гувоҳи бўлдик.

Макка шаҳрида ҳам сув танқислигига қарамасдан тоғ ён бағрилари ва кўчаларида гўзал масканлар, манзарали дарахтлар ва йўл ёқаларидаги ранг баранг гуллар экилганлиги таҳсинга сазовордир.

Табиатан инъом этилган жаннатмакон юртимиз тараққиёти учун қанчалиқ хизмат қилмайлик албатта камдир деган туйғуни шиоримизга айлантиришимиз керак. Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида “Ватанни севмоқ иймондандир” дейилган. Ватанни иймони соф, қалби пок одамлар севади. Тўрт фасл ўз вазифасини мукаммал бажарадиган ҳақиқатда ҳам гўзал диёримизни қанчалик севсак, бутун вужудимиз билан меҳр кўрсатсакда озлик қилади. Бир чўпни ерга суқса икки йилда мева берадиган маскан қайси юртда бор. Баъзи экинларимиздан тўрт мартагача ҳосил оламиз. Осмон ўпар тоғларимиздаги табиий манзараларни таърифлашга тилимиз ожиздир. Пойтахтимизга бир назар соладиган бўлсак, тўрт томонидан тўлиб оқадиган анҳорларимиз кишида завқ уйғотади. Бу таърифдан кейин аминмизки, Тошкентни донини еган чумчуқ Маккадан қайтиб келади деган мақол юзаки айтилмаган.

Хулоса тариқасида умра зиёратини шунчаки саёҳат сифатида  эътиборсизлик билан қарамасдан балким, унинг амалларини аъдо этишдан асосий мақсад яхши ниятлар билан онадан қайта туғилгандай покланиш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, хайри-саховат, қадр-қиммат, барчамиз учун муҳим бўлган тинчлигимизни асрашдир. Жонажон ватанимиз туфроғи нақадар азиз эканлигини ҳис қилган ҳолда ниятимизни яхши қилиб бошқаларга ўрнак бўлишимиз учун эзгу мақсадлар сари интилиб, иймон эътиқодимизни мустаҳкамлайлик. Халоллик, поклик, одиллик ҳамда самимият каби олийжаноб ҳислатларни онгги шууримизга сингдириб, жамиятимизнинг асосий пойдевори бўлган ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтирайлик.

 Энг муҳими кун сайин яшнаб бораётган жамиятимиз тараққиёти йўлида садоқат билан бор кучимизни сарфлаб, одамларни қўлимиздан келганича ҳидоятга, яхшиликка чақирайлик.

                                         Аброр Бердиев, Миробод туман адлия

                                        бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ер савдоси пульси: январь-сентябрь 2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан мамлакатимизда бозор тамойиллари асосида тадбиркорлик ва...

Больше похожих статей

×