10.3 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Ғузор тандир гўшти географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк обектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.


 “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра товарни муайян географик объэкт ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 8 январь куни “ҒУЗОР ТАНДИР ГЎШТИ” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғузор туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Хулоса қилиб айтганда, географик кўрсаткичлар сонини ошиши ҳудудларга туристик оқимининг кўпайишига, “гастрономик туризм”ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

13 февраль ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрсаткичлари

13 февраль ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали аҳоли томонидан йўлланган хабарлар сони 6437 тани ташкил қилди. Жорий ҳафта давомида...

Больше похожих статей

×