9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Бир йиллик тажриба иш ҳақининг 1,8 фоиз ошишига олиб келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқимизнинг турмуш тарзига назар ташлайдиган бўлсак, замонлар оша сайқал топиб келаётган удум ва анъаналари, қадриятлари қаторида елкадошликни ҳам кўриш мумкин. Елкадошлик ҳар қандай вазиятда ҳам инсонларни ўзаро бирдам ва баҳамжиҳат яшашга ундаб, улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган қадриятлардан бири ҳисобланади.

Иқтисодий нуқтайи назардан елкадошлик жамоа билан умумий мақсад йўлида ишлаш, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишдир. Елкадошлик иш самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришишда ёрдам беради. Шу боис ҳам ҳар қандай ташкилот ёки муассасада жамоавий иш муваффақиятга ҳисса қўшадиган қадрият сифатида кенг тан олинган.

МҲТИ мутахассислари жамоавий иш омили ишчиларнинг иш ҳақига қандай таъсир қилишини эконометрик модель асосида таҳлил қилди. Бунда МҲТИ ходимлари томонидан ўтказилган «Жамоавий ишлаш қобилиятини баҳолаш сўровномаси» деб аталувчи сўров натижаларидан фойдаланилди. Унда жами 2356 нафар респондент қатнашди.

Жамоавий ишлаш индекси (teamwork) ҳамкорликда ишлаш билан боғлиқ 9 та савол йиғиндисига асосланди.

Тадқиқот натижалари жамоавий ишлаш индекси иш ҳақи миқдорига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатди, яъни индекснинг 1 бандга кўтарилиши иш ҳақининг 0,9 фоиз ошишига ҳисса қўшади. Шу билан бирга, қўшимча 1 йиллик тажриба иш ҳақининг 1,8 фоиз ошишига олиб келади. Модель натижаларининг аниқлигини баҳолашда мултиколлинеарлик ва гетероскедастиклик тестларидан фойдаланилди.

Демак, атрофингиздагиларни қўллаб-қувватланг, уларга ёрдам таклиф қилинг ва фикрига қулоқ тутинг. Бошқаларнинг муваффақиятидан мамнун эканлигингизни билдиринг ва зарурат сезилса, уларга далда бериб туринг. Жамоада ҳамкорлик ва ишчанлик муҳитини шакллантиринг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×