10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”даги 111,3 минг нафардан зиёд хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар видеоконференсалоқа орқали қатнашди.

Таъкидлаб ўтилганидек, “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичи доирасида вилоятда қарийб 900 минг нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қиз ўртасида анкета-сўровномалар асосида хатлов ишлари олиб борилди. Натижада 6 та тоифа бўйича 112 минг 22 нафар хотин-қиз Халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгашларининг тегишли сессиялари қарорлари бўйича “Аёллар дафтари”га киритилди.

Шу тариқа ўтиб бораётган йил мобайнида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 111 минг 362 нафарига тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун Республика ва маҳаллий бюджет ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан 89,3 миллиард сўм маблағ сарфланди.

— “Аёллар дафтари” билан ишлашда Фарғонада ўзига хос тажриба мактабини яратишни мақсад қилганмиз, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова. — Шу боис, айни жараёнда вилоят ҳокимлиги, вилоят секторлари ва барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

2024 йилнинг 5 январидан “Аёллар дафтари” билан ишлаш бўйича бешинчи босқич юмушларига киришилади. Бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолиятини шакллантириш, хонадонбай ишлаш асносида аниқ рўйхат тузиш, ушбу жараёнда фақат хотин-қизлар эмас, барча даражадаги раҳбарлар, ходимлар фаол иштирок этишига эришиш мақсад қилинган.

МАНБА: “Халқ сўзи”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×