Электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасига кўриб чиқилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди. Энергетика вазирлиги «буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани» билан изоҳлаган.
2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ (асосан улгуржи истеъмолчилар) учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.