33.7 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Ўз ҳудудида дарахт кесилишига йўл қўйган ўрмон хўжалиги ходимлари жавобгарликка тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Бойсун туман бўлимига арча дарахтлари ноқонуний тарзда кесилганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада ходимларнинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги натижасида 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган ва 2 туп ўсувчанлигини йўқотган “Зарафшон” арчалари таг қисмидан кесилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикаст етказилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан “Хомкон” бўлими бошлиғи ҳамда 3 нафар ходимга МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғи БҲМнинг 5 баробари, ходимлар эса 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 21 миллион 583 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга ўзларига тайинланган жарима ҳамда зарарни тўлашлари белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×