11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири билан учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний учрашув ўтказдилар.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Амир ҳамда дўст Қатар халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан самимий қутлади.

Қатар Амири, ўз навбатида, Коррупция қарши курашиш бўйича халқаро мукофотни топшириш маросими Тошкент шаҳрида юксак савияда ташкил этилгани ҳамда кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик учун мамлакатимиз етакчисига миннатдорлик билдирди.

Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилда Тошкент ва Доҳа шаҳарларида икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари очилди. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик лойиҳалар бошланди.

Учрашувда янги қўшма инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан “яшил” энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, банк-молия, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт ва логистика борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди. Хусусан, Қатар томони Трансафғон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

2024 йилда Доҳа шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлик кенгашининг биринчи йиғилишларини, икки мамлакат бизнес форумини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар келгуси йилда маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Эришилган келишувлар ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ва Қатар етакчилари икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида Мувофиқлаштириш кенгашини тузиш лозимлигини таъкидладилар.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда БМТ шафелигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×